Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ! Мен Тошкентда оилам билан яшайман. Турмуш қурмаганман. Саволим шундан иборат: биз аслида Самарқандликмиз. Мен хам Самарқанда туғилганман. Лекин тахминан 2 хафталик чақалоқ пайтимда Тошкентга келганмиз. Хар йили бир ёки бир неча маротаба Самарқандга бувимларникига бориб турамиз. Кўпинча 15 кундан кам вақтга борамиз. Сафар масофаси камида 96 км эканлигини ўқидим, бувимларнинг уйигача эса 300км дан ошиқроқ йўл юрилади. Шунда намозларни қаср қилиб ўқиймизми? "Излаш хизмати" дан фойдаланиб билдимки келин ўз уйига борса қаср қилиб, қайнона- қайноталарининг уйига борса (уларга алохида хона ажратилган бўлса) 15 кундан кам турса ҳам тўлиқ ўқир экан. Бувимникида (дадамни ойидариникида) хона ажратилган, шунда ойим тўлиқ ўқишлари керак экан (келин бўлганликлари учун). Лекин мен қандай ўқийман? У хонадонга мен набираман. Ойимнинг ойилариникидачи? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Агар тошкендаги уй ўзларингизни сотиб олган шахсий уйингиз бўлса тошкенда муқим ҳисобланасизлар. Шу ҳолатда самарқандда ҳам шахсий уйингиз бўлса у ерда ҳам муқиб бўлиб, фақат йўлда мусофир бўласизлар. Агар самарқандда шахсий уйингиз ҳам ерингиз ҳам бўлмаса, самарқандда мусофир ҳукмида бўласизлар. Валлоҳу аълам!