Олинган тирноқ ҳақида

04:05 / 13.07.2023 | Nilufar | 219
Ассалому алайкум! Кўп қаватли уйнинг 3-қаватида яшайман. Тирноқни олиб ерга кўмиш кераклиги ҳақида эшитганман. Лекин тирноғимни олиб раковинадаги сув билан оқизаман. Шу ишим тўғрими? Ёки уни ахлатга ташлаб юборсам ҳам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Деразадан ерга қоқинг, тупроққа аралашиб кетади. Ёки пастга тушиб кўминг. Валлоҳу аълам!