Намоз вақтлари

11:51 / 07.03.2017 | Савол | 2266

Ассалому алайкум! Шом намозини тақвимда белгиланган вақтдан сўнг яна қанча вақт ичида ўқиса бўлади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Шомнинг вақти ҳанафийларда иккита, биринчиси кун ботганда қизил шафақ йўқолгунча, бу 10, 15 дақиқа бўлади, иккинчи вақти оқ шафақ йўқолунча, бу 1 соат атрофида бўлади. Фатво биринчисига, иккинчиси эса Абу Ҳанифанинг сўзи бўлиб, унга ҳам ўрни келганда амал қилиш мумкин!  Валлоҳу аълам.