Қаршиқудалик

00:36 / 13.07.2023 | Zebo Khamdamova | 203

Ассаалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух. Аллох бизларга улашаётган билимларингиздан рози булсин. Бу саволни излаш хизматидан топа олмаганим ёзишга мажбур булдим. Саволим куйидагича: Якинда бир йигит совчи куймокчи, у акамнинг аёлининг укаси, уйидагилари хабар топиб , биз карши куда булмаймиз, карши куда булган оиладан улик чикади ва бу 2 оила учун хам яхшиликка олиб келмайди деб бир неча мисоллар хам келтиришибди. Уйидагиларини кандай килиб кундирса булади, албатта уларни норози килиб оила курмокчи эмас, кунгли манда булиб туриб , бошка кизга уйланмокчи хам эмас. Кандай маслахат бера оласиз? Аслида каршикудалик хакида шундай биронта асосли манба ёки малумот борми? Жавоб учун аввалдан рахмат!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу асоссиз гап. У инсон билан никоҳланиш жоиз. Бирор аҳли илм уларга насиҳат қилиб кўндирсин. Валлоҳу аълам!