Холиқни излаб..

00:52 / 13.07.2023 | Хуснигул Мирзажонова | 323
Ассалому алайкум Ва Рохматуллоҳи Ва Барокатуҳ Одинахон устоз! Омонмисиз? Аллоҳ сиздан ва ота онангиздан рози бўлсин, бундан кейинги умрингизни аввалгисидан ҳайрли ва барокатлик қилсин.
Бугун бу сўзларни сизга айтмасам бўлмайди, ножойи бемани савол бўлса кетказган вақтингизга рози бўлиб ҳаққимга илмим зиёда бўлишини сўраб дуо қилиб қўйинг. Ҳолим ҳароб устоз нима қиларим қандай йўл тутаримни билмасдан сизга мурожаат қилябман қалбим қорайиб моғор босиб кетди, риё қилишдан бўшамаябди.. Мен намоз ўқиман Алҳамдулиллаҳ лекин Раббимга ошиқ бўлиб эмас дозох азобидан қўрқиб. Бирор харом ишдан тийилсам ҳам қалбим рози бўлиб муҳаббат билан эмас мана шу харомдан тийилмасам қабр азобига жаҳаннам олови азобига гирифтор бўламан деб тийиламан.. нима демоқчилигимни тушингандурсиз кўп гапириб вақтингизни олмай, менга бир вазифа беринг қалбим қилаётган амалимдан рози бўлсин Раббисига ошиқ бўлсин дозохдан қорқгани жаннатга талпингани учун эмас Раббисини севгани учун харомдан тийилсин, Аслида айтаман мен Аллоҳни севаман деб лекин буни ёлғонлигини қалбим сезиб туради чунки бомдод намозига қийналиб уйғонаман ўқиб бўлгач дархол ухлайман базан эса саждада ухлаб қолиб нечинчи ракатигача ўқиганимни эслолмайман, севган қалб эса бундай бўлмайдику тўғрими. Устозларимизни "касалланган, ўлик қалбгина қурон қироатидан зерикади" деган гапларини эшитганман, ҳолимга вой бўлсин менинг ҳатто қуронни ҳам ўзимни мажбурлаб ўқиман, илтимос менга Раббимга олиб борадиган йўлни кўрсатинг устоз. Аллоҳ таоло ўз китобида айтган "албатта қалблар Аллоҳнинг зикри билан ором олади" деб лекин нега менинг қалбим ором олмаябди ёки мен услубда нотўғри қилябманми айтинг бу моғор босган қалбни қандай тузатай қандай поклай? Ноўрин ёмон гапларни айтган бўлсам кечиринг мен илмсиз бечорани..

Жазакаллоҳу хойрун.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тавба ва истиғфорни кўпайтиринг ва ноумид бўлманг. Валлоҳу аълам!