Ассалому алайкум!
1-2 ойдан бери 23-санада ҳайз кўраётган эдим.
Бу сафар ҳам шунақа деб ўйладим лекин шу ой 24-санада озгина келди. Шу билан ҳайз деб ўйлаб ибодатларни тўхтатдим. 25-26 ҳеч нарса келмадида, 27-дан яна бошланди(ҳудди доимий ҳайз бўлишимни аввалидек).
24-санадан бошлаб ҳисобласам бугун 10-кун лекин ҳалиям асари бор.
Ғусл қилиб намозларим бошлайверайми?
Ёки бошидаги 24 25 26 саналарни қазосини ўқийми?
Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 24 дан бошлаб охирги одатий кунларингизни ҳайз деб оласиз. Валлоҳу аълам!