Аёллар уйда отириши

10:51 / 17.08.2019 | فطمة | 714
Ассалому алейкум хурматли устоз! Хатиб.уз каналида аёл киши уйда отирилиши ҳақида ёзипибди! Ойша онамиз жанозасида кочага олиб чиқилганаканлар холос. Фақат уйда отирганаканлар. Шу тогрими?
Агар ойлаб қарасе барча аёллар уйда отирса, ким устоз болади? Барча муслима аёллар уйда оми болиб отираверадими? Ким гинеколог, болади? Ким тугдиради? Эркакларми?
Мана ҳозир келинойимни оёгида варикози бор. Биз томонларда аёлларнинг оқитилмайди. Шунинг учун варикоз достор ёқ. Барчаси эркак. Келинойимни болса турсикли қилиб туриб оператсия қилиш керак. Унга акам унамайди.(энди акам қизини достор қилар экан)
Қаренг шундай ҳолатлар жуда коп. Аёлларнинг барчаси оми болиб уйда отирганлиги сабабли!
Буни қандай изоҳлаш мумкин. Қуронда ёки ҳадисда аёллар уйдан кочага чиқишмасин дейилганми?!?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
ва алайкум ассалом. Оиша онамиз сафарларга чиққанлари, ҳаж умра ибодатларини адо қилгани борганлари, “Жамал” урушида қатнашганлари ривоятларда келган. Саволингизга ўзингиз қисман жавоб берибсиз. Шариатда аёллар мутлақо ташқарига чиқмай, уйда ўтирсин, деган гап йўқ. Сийрату муттоҳародан биз аёлларни илмда ҳам турлий ижтимоий фаолиятларда ҳам иштирок этганларини билишимиз мумкин. Фақат уларнинг аёллик табиатлари ва уй ишларига кўпроқ масъул эканлари ва уларни турли фитналардан сақлаш мақсадида уйлари улар учун хайрлироқ экани айтилган. Ҳозирда аёлларнинг бўлар бўлмасга кўчада қайнашлари кўпайди, бозорма-бозор, кўнгилочар ерларда тўлиб тошишяпти. Юқоридаги гаплар мана шундай ҳолатларни ислоҳ қилиш мақсадида айтилган бўлса керак. Валлоҳу аълам.