Мақсадсизликни қандай кетказсин?

21:17 / 08.07.2023 | Ziyoda | 15

Ассалому алайкум!синглимга қайгурвоман у 16ёш 3-фарзанд оилада 3тамиз кенжаси Пасадена қизиқишини сорасам манда мақсад ёқ деди асосан кунини фақат телефонда отқизади корейский сериал кориб корейс тилига қизиқса кере дб унга бзада бор универститетлани корсатм Инша Аллаҳ оқишга таёрланиши учун лекин тилгаям қизиқмиди. озини қайси соҳада тасавур қласан қизиқасан дсам ҳеч қайсинда қизиқмас дд уни илмга ёки ҳунарга қизиши умуман қизиқиш дган нарса ёқ дсаям болади .телефондан бошини котармиди.синглимга озини ҳоҳиш мақсадини аниқлаш учун нма қли?уни илмга қанақа қизиқтирсам болади?синглим билан гаплашсам қанақадр қобиқа оралвоганде туюлди.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом!

Минглаб мактублар келиб жавоб беришга улгуриб бўлмагани сабабли сизга жавобни энди йўллаяпмиз бунинг учун узр сўраймиз.

Корея, туркия ёки ўзбек сериалларни кўп кўриш оқибатида мия шу кўрганларига программалашиб қолади. Синглингизнинг муҳитини ўзгартириш керак. Сериалларни кўрмайсан деб эмас, балки унга қизиқарлик ва фойдалик бўлган ишларга банд қилиш керак. Шунда сериалларидан воз кеча бошлайди. Албатта синглингиз билан биргаликда психолог қабулига борсансиз яхши бўлар эди. Чунки мутаҳассис психолог унга керакли саволларни бериб нима фойдалигу нима зарар эканини ўз оғзи билан талаффуз қилишига олиб келади. Шундагина ўзининг оғзидан чиққан гапларига ўзи ишона бошлайди ва табиийки хулқ-атворини ўзгартира олади. Сиз ёки яқинлар гапирганингиз билан синглингизни “мени ҳеч ким тушунмайди нега мени тинч қўйишмайди” деган савол қийнайверади.

Психолог қабулига боришга қарор қилиб бу ҳақда гаплашиб олмоқчи бўлсангиз бизнинг Пешқадам мактабимиз қошида очилган “Аёл-қизларга маънавий кўмак” лойиҳамизга мурожаат этишингиз мумкин. Лойиҳамизда кўпгина малакали мутаҳассис психологларимиз, шифокорларимиз, юристларимиз хизмат қилиб келишмоқда. Бот орқалик бемалол мурожаат этишингиз мумкин. Мурожаат учун: @qalblarga_komak_bot. Ёки +998931078878 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.