Ассалому алайкум! Саволим узунрок илтимос аниклик киритиб беринг. 1. Эримни опаси 3 боласи билан биз билан туради. Хамма хизматини килдим лекин кайнагачимни ва болларини кийимини (ич кийимини хам) ювмиман дидим. Кулда эмас кир мошинада ювасиз деб ювдирмокчи булишди. Ман ювмиман дедим. Ман нохакманми? Кир мошинани мани уйимдигила манга хадя килиб опкелишган, уз кирмошинамда кир ювишга хам уладан рухсат суриманми бу тугрими? 2. Шу эримни опаси эримни олдида манга хар хил тухматла килиб, эримга урдирди, суктирди, хакоратлатди, эрим бундан олдин хам шундай ишлар килган. Лекин уша куни, Аллоху Акбар хаммаси тугади сандака хотиним йук деб, аденга эт опкетсин дедила. Талок тушганми? 3. Ундан кейин хам сандака хотиним йук дедила. Лекин хози юредан этмадим талок тушмаган деб туриптила, ман эса никох кайта укитиб махр кайта бермагунизча уйга кайтиб бормиман дедим. Хозирда ота уйимда турипмиз, таъминотимизни эрим отамга ташаб куйганла. Кайта никох талаб килишим тугрими? 4. Махрни катта талаб килдим, 2 хона шахардан уй ва тилла узук зирак комплект олиберинг дедим. Ман махр талаб килганимга айбдорманми, эрим санга пул керак факат диб, махрни тан олмаяптила. Ман хато кивомманми? 5. 3 йил турмуш килдик, бир углимиз бор, эрим билан ярашиб яна уша уйга кайтиб борсам хам кайнопам ва болларини хизматини кимиман дедим, чунки улар яхшиликни билишмасакан, эрим унамаяптила, киласан дивоттила, ман мажбурманми бунга? 6. Хозирда кайта укиб ишга киришга харакат киляпман, хайдовчиликка хам укияпман, чунки уйимиз шахар марказидан узок, укишга,ишга бориш учун жамоат транспорти жуда жуда нокулай. Эримга бу ёкмаяпти санга пул уй мошина керак, бошка эркакни топиб олгансан деб тухмат кивоттила. Мани кивоккан ишим нотугрими? Ман факат яхширок яшашга харакат кивомман. Аллох гувох эримга хиёнат кимаганман, хамма хизматларини тулик бажарганман, кайнона кайнотамни хам хизматларини инсоф юзасидан килганман. Ман ёмон иш кивомманми? Илтимос саволларимга туликрок жавоб беринг, эримга курсатмокчиман жавобингизни.
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни икки томон ҳозирлигида жонли мажлисда кўриш лозим.