Ҳайз, намоз, ғусл

03:13 / 15.07.2023 | Shaxnoza Narzullayeva | 250
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум! Мен бомдодга туриб таҳорат олмоқчи бо‘лганимда мендан бир ики томчи қизил пушти сюқлик келди узурли ҳолатда эканман деб бомдод о‘қимагандим. Аммо пешингача бу қайталанмаганлиги сабаб намоз о‘қимоқчи эдим. Саволим шуки ҳозир мен о‘қимаган бомдод намозим қазо бо‘лдими о‘зи узурли ҳолатда аёллар о‘қимаган намози қазо ҳисобланиб қазоси о‘қиб бериладими. Яна бир саволим ҳозир мен пешин о‘қишим учун г‘усул олиш керакми. Олдиндан раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайзнинг энг ками уч кун. Келган ажралмалар уч кунга етмаса ҳайз бўлмайди ва ибодатларни қилиш лозим. Ғусл қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!