Келин кўйлак борасида (фата)

03:02 / 15.07.2023 | Muhibbulloh | 305
Ассалому алайкум! Аввало эркак киши бўла туриб бу ерга кириб савол беришдан ўзим хижолатдаман, мазур тутинг. Яқинда уйланаман, келин кўйлак борасида келиша олмаяпмиз. Бу масала тўғрисида динимизга тўғри келмаслигини уйдагиларимга ҳам келинга ҳам тушунтириш осон бўлмаябди. Бу ğайридинлар урфи шу даражада биз мусулмонларга синганки усиз тасаввур қила олмаябди ваоҳланки бизда ўзига яраша илм бор. Бу нарсани жинсини йўқотса муаммо ҳал бўлади назаримда, аммо шунга бошим қотган. Илтимос йўл кўрсатинглар. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Йиллар давомида одат бўлиб сингиб кетган нарсани муолажа қилиш осон бўлмайди. Буни яхши тушунтириб тўла европача бўлмаган, бироз миллийлик аралашган бошқа бир гўзал фасонда кўйлак кийишни таклиф қилиб кўринг. Валлоҳу аълам!