Талоқ қандай ҳолатларда тушади?

03:22 / 18.07.2023 | Dilnoza | 429
Ассалому алайкум! Саволимга ўҳшаш бўлган саволларни кўрдим, аниқ жавоб топа олмаганим сабабли савол беряпман. 11 ой аввал мен қизлик уйимга қайтиб келганман, эримнинг ҳиёнати сабаб. Кетаётган ваҳтимда жуда ҳам шок ҳолатда эдим уруш жанжал сабабли кет ёки қайтиб келма деган сўзлар айтилганми ёқми эсимда ёқ аммо талоқ демаганлар. Эрим яраш деб келмади, ажримга топширамиз деганимда ҳам конмади, яшамаятганимизга 7 ой бўлганда ажрашайлик деб келди, ишим сабаб вилоятда бўлиб қолдим ва ариза топширишга бора олмадим. 1 ой ваҳт ўтгач ажримга топширдик заксдан ва у ердан яраштирув комиссияси учун маҳаллага ёналтирилдик, 1 кун маҳаллама маҳалла юрдик ажрашамиз деб. Эртаси куни маҳалланинг фаоллари ва имом бн еғилиш бўлди, барчани олдида қилган ишларини тан олиб кечирим сўради ва ярашмоҳси эканини айтди. Ҳозирда мени кўнглим йўқ, бу нарсани тушунтиришга ҳаракат қилдим аммо фойдаси бўлмаяпти, жавобимни сўрадим ҳам аммо бермадилар. Ҳаммада ҳар ҳил гап, ўзим ҳам илимсизман. Бир ҳиллар тушмайди дейди, бир ҳиллар шунча ваҳт давомида эрлик вазифасини бажармаса таъминламаса ўзи тушади талоқ 6 ойда дейди, аниқ бир илимли инсон бн юзма юз гаплашмадим. Илтимос ушбу саволимга аниқ жавоб беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг ҳолатингизда талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам!