Талоқ

03:37 / 18.07.2023 | Раъно | 432
Ассалому алайкум! Биз фарзандсизлик ҳамда хўжайиним, ота-оналари рўмол ўрашимга норозиликлари туфайли заксдан ажрашишга ариза бердик. Хўжайинимга дадам энди қизимни талоғини ҳам беринг деганларида, талоқ сўзини айтса арш ларзага келади, шунинг учун айтолмайман, аризага қўл қўйса шуни ўзи ўтади, дебдилар ва бир воқеани эслабдилар: бир неча ойлар олдин яна рўмол ўраш ҳақида гапирганимда жаҳллари чиқиб, мани айтганим бўлади, айтганимни қилмасанг уйингга кет деб бир неча маротаба айтган эдилар. Яшамаслик ниятида кет дедингизми, агар яшамаслик ниятида айтган бўлсангиз 3 мартадан кўп айтдингиз, яшашга рухсат ҳам қолмади деган эдим, хўжайиним менга фарқи ёқ айтганимни қилмасанг кет деб яна кўп марта айтгандилар. Шу воқеани эслаб, ўшанда қизингизнинг ўзи талоқ тушди деб айтган дебдилар. Лекин бу воқеадан кейин яна яшаб кетгандик. Шу гапдан сўнг дадам “Агар ҳозир сизларни закс ажратса, талоқ тушадими“ деб сўрабдилар ва хўжайиним ҳа деб жавоб берибдилар. Бундан олдин ҳам хўжайиним менга ўранган хотин керакмас, қарор қилиб бўлдим яшамайман дегандилар. Устоз, бизга талоқ тушганми ёки талоқ сўзини айтмаганлари учун тушмаганми? Агар тушган бўлса иддани қачондан ҳисоблайман?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша гапларни талоқ ниятида айтган бўлса ўша айтган вақтида талоқ тушиб, идда муддати бошланган бўлади. Валлоҳу аълам!