Мендаги ҳолат қандай?

16:34 / 02.08.2023 | Odina | 203
Ассалому алайкум! Устозам сизга яна бир савол билан мурожаат килмокчи эдим. Менда жуда куп ичимдан Аллох ризолиги учун ундай ибодат кил ,бундай иш кил, ундан воз кеч деган, бир нарса булиши учун ундай ибодат кил каби хиссиётлар утяпти. Шундай амалларни килиш хаёлимга келадики, уларни килиш савоб, бажарганда кийналиб колаяпман. Бу амалларни килишни Аллох хохлаяптими ёки шайтон васваса киляптими билмай коламан. Худди Аллох учунмас шайтондан куркиб бажарётгандай булавераман. Шайтон хам одамни ибодат килишга мажбурлайдими.Аллох сиздан ва якинларингиздан рози булсин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шайтон яхшиликка бошламайди. Ҳар қандай амалнинг оз бўлиб давомли бўлгани афзал. Валлоҳу аълам!