Ассалому алайкум! Мен ҳозирда ҳомиладорман ва туғруқхонада ҳомиладорлик бўлимида даволаняпман. Бу ерда аксарият аёллар тунги кийимда юришади ваҳоланки туғруқхона бўлсада асосий шифокорлар эркак киши. Дарди бошланиб қолган аёлларни эркак киши кўради бунга аёллар қаршилик қилмайди. Шу ҳолатда кўз ва қўл зиноси содир бўладими. Чунки эркак шифокор олдида аёл яланғоч бўлади аёлни йўли очилганини билиш учун эркак қўлидан фойдаланади. Бу ерда даволанишни ҳукми қандай ножоиз эмасми. Менга фақат аёл шифокорлар қарашди лекин қўл ва кўз зиносига бўлаётган бинода даволаняпман
– Ва алайкум ассалом! Аёл шифокор мавжуд бўла туриб эркакка кўриниш жоиз эмас. Кўринишдан ташқари сиз айтган енгил кийимларда эркакарга кўриниб юриш ҳам жоиз эмас. Шу ишлар бўлаётган бинода сизнинг даволанишингиз жоиз. Улар ўзи учун жавоб беради. Валлоҳу аълам!