Шундай қилсам бўладими?

21:10 / 28.03.2017 | Савол | 1390
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одина опа! Мен ҳозир ижарада тураман, лекин ҳаётим ва шароитларим жуда яхши. Мен турмуш ўртоғимдан олиб, йиғиб юрган пулларимга кейинги йилда қурбонлик қилсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Агар ўзингизнинг шахсий мулкингиз нисобга етган бўлса, ижарада турган бўлсангиз ҳам сизга қурбонлик қилиш вожиб бўлади. Мулкингиз нисобга етмаган бўлса ҳам, қурбонлик қилишга имкониятингиз бўлса, ихтиёр ўзингизда, қилсангиз, савобини олаверасиз. Валлоҳу аълам