Намозга алоҳида кийим кийиш керакми?

18:01 / 21.08.2019 | M . Xadicha | 1968
Ассалому алайкум. Бизнинг саволларимизга жавоб қайтараётганингиз учун ташаккур! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Эшитишимча, намозга алоҳида кийим кийиш керак экан. Масалан, ҳозир Туркиядан келтирилган намоз ўқиш учун махсус кўйлак. Намозда аёлнинг кўйлаги ергача тегиб туриши, жуда ҳам кенг бўлиши, билаклари ҳам кўринмаслиги, фақат бармоқлари кўриниб туриши керак экан. Бундай кўйлак намозда қийинчиликлар туғдирмайдими? Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам эрга судраладиган кийимдан қайтарганлар.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Намозда аврат ерлари ёпилиши шарт холос. Фақат бармоқ учи очилсин, деган гап йўқ. Ерга судраладиган кийимдан қайтарилишидан мақсад, кибр ва фахрдан судрамаслиги учундир. Намоз кийим ҳам ерга судраладиган даражада узун бўлиши шарт эмас. Тайёр кийим шундай узунликда бўлса, уни ерга тегиб турадиган қилиб қисқартириб олиш мумкин. Ўрганиш ҳосил қилинса, бундай либосларда намоз адо қилиш қийин бўлмайди. Махсус либослар намоз мукаммал бўлишига хизмат қилади. Валлоҳу аълам.