Ғуслда ел келса

21:16 / 05.08.2023 | Nilufar | 201
Ассалому алайкум! Ғуслга ният қилиб 3 мартадан оғиз ва бурун чайилди. Кейин таҳоратга ният қилиниб намоздагидек таҳорат олинди. 3 мартадан бош, ўнг ва чап елкадан сув қуйилиб соч шампун билан кўпикланди. Сўнг бадан совунли мачалка билан ишқаланаётганда беихтиёр (ёки) қистов билан ел келиб қолса юқоридаги барча амаллар қайта бажариладими ёки давом этавериладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайта бажарилади. Валлоҳу аълам!