Ассалому алайкум! Калта кўйлак, иштонларда намоз ўқиса бўладими? Масалан: кўйлак тиззагача ва иштони бор, енги узун. Ишхонадаям халат кийиб ишлаймиз, халатимиз ҳам тиззагача ва шими бор. Иш кўплиги сабаб шу кийимда намоз ўқиймиз. Шундай ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Намозда аврат ерлари ёпилиши шарт холос. Фақат бармоқ учи очилсин, деган гап йўқ. Ерга судраладиган кийимдан қайтарилишидан мақсад, кибр ва фахрдан судрамаслиги учундир. Намоз кийим ҳам ерга судраладиган даражада узун бўлиши шарт эмас. Тайёр кийим шундай узунликда бўлса, уни ерга тегиб турадиган қилиб қисқартириб олиш мумкин. Ўрганиш ҳосил қилинса, бундай либосларда намоз адо қилиш қийин бўлмайди. Махсус либослар намоз мукаммал бўлишига хизмат қилади. Валлоҳу аълам.