Оилавий, талоқ, маҳр, ажрим

21:33 / 05.08.2023 | Shaxinabonu | 325
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва баракотуҳу Ҳурматли устозлар сизларга жуда муҳим масала бўйича саолларим бор. (Бу ишлар мен динини яхши билмаган, 5 вақтлик намоз ўқимаган, илм олмаган ,ҳидоятга келмаган вақтларда бўлиб ўтган.) 1) Биз турмуш ўртоғим билан 6та опаларининг оиламизга аралашиб, гап ўргатишлари ва оталарининг кечаси маст бўлиб келиб эримга битта қозон учун урдириб сўнг уйдан ҳайдаганлари туфайли,1-фарзандим 7 ойлик бўлган пайтидан Бошлаб 1йил-у 1 ой бирга яшамадик. Биламизки эр хотин 6 ойдан ортиқ бирга яшамаса аёлни ажрашишга ҳақи бўлади. Шу муддат давомида мен ва фарзандимни кўргани келиб турардилар, бир кун мен у кишини мени жавобимни бермай туриб,менга хиёнат қилаётганларини билиб қолдим, шу юзадан низо келиб чиқди, нега бундай қилдингиз деганимда уйимда йўқсан ҳоҳлаган ишини қиламан ,мени уйимга қайтмасанг талоқсан дедилар. Ва шу орада 1йил-у 1ойдан сўнг мен уйларига ҳеч қандай никохсиз , турмушимиз яхши томонга ўзгарар деб яхши ният ила бордим. ( Динни яхши билмаган киши гўёки кар ва кўр кишидай ғафлатда бўлар экан) ва тез орада 2-фарзандимга хомиладор бўлдим. Талоқ берилганида сўнг хомиладор бўлганман, 2-фарзандим Энди валадизино ҳисобланмайдими? Сўнг хидоятга қайтиб, илм ОЛИБ, 5-вақтлик намозга ўтганимдан, нима тўғри, нима нотўғрилигини билганимдан сўнг, кўп тавба қилиб, никоҳ ўқиттирдик 2022-йил ноябрь ойида. 2). Аммо 2-никоҳнинг маҳрини берганлари ЙЎҚ, ҳали кейин бераман-да деганлар. 1-марта никоҳимизда ҳам мендан махрга нима беришни сўрамасдан, оналарини қўлларидан узукни ОЛИБ таққандилар ,бу маҳр сенга деб, мени розилигимсиз берилган узук , маҳрга кирадими? 3) ҳаққимни талаб қилиш мақсадида қизларим ва ўзим учун учун ҳам 1 кг тилла беринг маҳрга десам бўладими? Ноябрь ойидан Бошлаб мен турли касаллар бўлиб йиқилиб йиқилиб қоладиган бўлдим, 2марта операция қилишди ,мияга кислород етишмайди деб, ўшандан сўнг менга ва фарзандларим кичик бўлганлиги, қайнонам руҳий касал ,қайниотам қари бўлганликлари учун, бизларга ҳеч ким қарашга йўқлиги учун ота онам уйларига ОЛИБ келганлар хозирча 8 ойдан буён шуердамиз. Турмуш ўртоғим Бизларни ўртада ташлаб қарамай қўйганликлари учун алимент ундирувига беришга мажбур бўлдим, аммо алиментни ҳам ҳалигача тўлаганлари йўқ, сўнг бизларга қаранг ота онамга ҳам қийин , ота онамни уйларидан кўра, бирга яшайлик ҳеч бўлмаса ижарага чиқайлик деганимга , ман сендан ажрашаман, бошқа хотин оламан,сен касалмандсан, ҳеч биримни икки қилмадинг, ижарага ота онамни ташлаб хаётда чиқмайман, судга ажримга бер, мени айт бу хиёнаткор, норкоманд деб айт мана сенга зўр сабаб дедилар. 4) Шу гапларидан сўнг ўртага талоқ тушмаганми? 5) қайниота келинга нотўғри кўз билан қараса, келинига ички кийимларини ювдирса, келинни олдида нарсаларини ечса, яна тўхтанг буерга келинг деса, келин эса қочиб чиқиб кетса, ва бўлган воқеаларни эрига айтиб берса, эри охирги ўғил бўлишига қарамасдан , келин фитнадан,ота онасидан алохида яшашни айтса-ю аммо эр 6 та опаларининг қаршилиги-ю, гап сўзларидан, ота онасидан қўрқиб ЙЎҚ мен чиқмайман деса , алимент ундирувини ҳам бермаса, фарзандларини ҳам бефарқ бўлса, уйимга келиб яшасанг яша ,бўлмаса мени опаларим бошқа хотин оласан деб туриб олишган деса бу холатда аёли нима қилиши керак? 6) Қайниопаларнинг укасига менга хотин ОЛИБ берамиз дейишлари тўғрими асл сабабни тушунмасдан? 7) Аёл ажрашса бўладими? Судга ажримга ариза берса бўладими? 8) Талоғини сўраши ЧИ тўғрими? Ёки ўртага 4- саволдаги каби ўртага талоқ тушиб бўлганми? Талоқ сўраши шарт эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Диний идорага боринглар.