Бузилган ҳайз

19:25 / 26.07.2023 | Sugʻdiyona | 1207

Ассалому алайкум, бераётган саволим ҳайз бўйича эди, такрор бўлса минг бор узр сўрайман. Бу борада кўп савол жавобларни кўриб чиқдим ўзим ҳам яхши хабардорман, лекин аниқ шарʼий ҳукм олиш ниятида ва ибодатларимга бевосита дахлдорлиги учун сизларга мурожаат этмоқдаман. Сизнинг ҳам диндан, ҳам тиббиётдан бирдай хабардорлигингиз учун сизга ёзмоқдаман. 5 майда фарзандли бўлдим, 40 кун нифосдан кейин орадан 21 22 кунлар ўтиб ҳайз кўрдим яʼни 6 июлда келиб 15 июлда тугади. Орадан 7 8 кун ўтиб 21 22 июлларда жигарранг виделиния кела бошлади кейин қизил қонга айланди ҳозир қон келяпти жинсий аʼзойимдан. Бугун шифокорга боргандим тухумдонларда шамоллаш бор деб дори укол ёзиб берди. Мен поклик муддати камида 15 кун бўлиши кк деб ўқиганим ун қип қизил қон келсаям ҳар намозга янги таҳорат олиб ўқиётгандим намозларни. Гинекологдан нима бу ҳайзми десам шамоллаш туфайли тухумдон бачадон фаолияти бузилиб ҳайз сиклиям бузилган шамоллашдан келадиган ҳайз деди. Энди даволанмоқчиман Худо хоҳласа. Лекин ўтган ҳайз бн ораси 7 8 кун бўлгани ун намозларни ўқишда давом этаверайми ҳар намозга янги таҳорат олиб? Лекин яхшигина қон кетяптида, бу ҳолатни доктор бузилган ҳайз деди иккиланиб қолдим гапидан кейин. Энди қандай қилиб ҳайз бн шамоллашдан келадиган ажралмани бир биридан фарқлайман деб қўрқиб турибман. Агар ҳайз бўлса намоз ўқиб гуноҳ қилиб қўймаяпманми деган ҳадик ҳам бор. Яна ҳайз эмас деб жинсий алоқа ҳам қилгандик. Бу ҳолатнинг шарʼий ҳукми ва тиббиёт тарафдан илмий хулосаси қандай бўлади? Бир ойда икки марта ҳайз кўриш мумкинми? Биринчи ҳайз 6 июлда келиб 15 июлда тугаган. Иккинчи қон 20 21-июлларда кела бошлади 5 6 кундан бери қизил бўлиб ва кичик қора ипдай ажралмага аралаш бўлиб келяпти. Ҳар намозга таҳорат олиб ўқияпман, тўғри қиляпманми? Қон келишидан зада бўлиб қолдим, 1 2 кун ичида даволанишни бошламоқчиман, бу ҳолат қайталанмаслиги учун қандай кўрсатмалар маслаҳатлар бера оласиз, опажон, ёрдамингизга муҳтожман.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Нифоснинг озини чегараси йўқ , кўпи 40 кун . Нифосдан кейин 15 кун ва ундан ортиқ вақт ичида келган қонгина хайз ҳисобланади . Икки ҳайз орасидаги поклик муддати 15 кун . Ундан ози истихоза қони ҳисобланади. Сиз аввалдан тўғри ўйлаб , уни истихоза қони деб ҳисоблаб намозларда бардавом бўлгансиз. Гинеколог танлаганда ҳам бу масалада шарьий илмлардан хабардор бўлиши мақсадга мувофиқ бўлади. Тиббиётда  хайзлар орасидаги энг кам муддат 22 кун деб олинган , фиқҳда хайзлар орасидаги минимал поклик муддати 15 кун деб олинган , эр- хотинчилик муносабатлари ва рўза , намоз масалаларида шарьий мезонларни олиш шарт.
15- июльдан кейин покланиб, 20- да бошланган қонни хайз деб бўлмайди , чунки минимал  15 кун поклик муддати топилмади.  Хатто кунлар эмас ,соатларигача дақиқ равишда ҳисоблашиш керак бу масалаларда !
Сизда дисфункционал қон кетиши холати бўлган . Фақат ҳайз даврида эр- хотинлар интим муносабати таьқиқланган , истихозада эмас.
Бу холат қайталанмаслиги учун кўриниб даволанаётган гинекологингиз тавсияларини бажаринг. Валлоҳу аълам!