Ассалому алайкум! Борган инсонлардан эшитишим бўйича юзидан нур ёғиладиган, Қуръонни 40 марта хатм қилган, Қуръон китобини очиб келган инсоннинг толейини кўриб бера оладиган онахон бор экан. Ўша борган инсонга бир оғиз ҳам гапирманг, мен ўзим айтаман деб Қуръон китобини очиб у ҳақида маълумотларни айтиб бериб, уни дуо қилишганлигини айтибди. Энди исириқ, адашмасам қалампир ва сигаретани бирга қайнатиб уйни ҳар ерига сепиш кераклигини, деразаларни уксус билан ювишни ва ҳар куни уйда адашмасам бақара сураси ва 40 марта оятал курсийни эшитиш кераклигини маслаҳат берибди. Буни эшитиб мен ҳайрон қолдим. Фолбин эмас, Қуръондан толе кўради, дейишди борганлар. Наҳотки бунинг иложи бўлса? Бу онахонга ишониш кишини иймондан айирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ишонмаслик керак. Қуръон бу учун эмас. Валлоҳу аълам!