Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда аудио дуолар (Қуръон суралари эмас) рекламаси интернетда кенг тарқалган. Шуни эшитса, кечгача ёмонлик келмайди, барча тилаклар ушалади дейилади. У дуолар араб тилида, чиройли ўқилган бўлади. Бу нарсалар тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Умумий ҳукм бериб бўлмайди. Уни текшириш лозим. Қуръон ва ҳадисда келганлари олинади. Шунингдек маъноларига эътибор қилиш керак бўлади. Дуо тилаклар ушалиши учун қилинмайди. Дуо қалбий ҳолатдир. У асосан инсон бандалигини изҳор этиши, Роббисига илтижо, тазарруъ ва муножот қилиши учундир. Валлоҳу аълам.