Тақво

00:32 / 05.08.2023 | Mubina | 284
Ассаламу алайкум! Мен ҳомиладорликка тайёргарлик кòрмоқдаман иншааллоҳ. Шу оринда тақво қилиш мақсадида кочадаги таомлардан бази нарсалардан (яни гумонда бòлган нарсаларимдан) озимни тиймоқдаман. Айтмоқчиманки тахоратли ва бисмиллаҳ бн қилинган таомлардан таомланиб озим ҳам шундай таом пишириб емоқдаман. Хатто нонни ҳам озим қиляпман. Имкон даражасида кочадан келтирилган нарсаларни танаввул қилмаяпман. Бундан мақсад албатта туĝилажак фарзандимнинг зеҳни òткир ақли етук илмли болишлигини хохлашимда. Аллоҳ масиб қилса кабага имом бòлсин дейман иншааллоҳ. Базилар бундай қилиб динни қийинлаштириб қòйяпсиз аллоҳ буюргани ҳалол болади доимо дейишяпти. Мани мақсадим зеҳнига тасир қиладиган нарсалардан узоқ бòлиш. Нима дейсиз ман нотòĝри қиляпманмикин? Лекин фарзандим туĝилса иншааллоҳ албатта тахорат бн эмизаман деб нийят қилганман. Ёки шуни òзи кифоя қиладими. Кимнинг гапога қулоқ солишни билмаяпман. Қалбим шу қилаёткан тақвойим тогри деб биляпти валлоҳи алам. Шунга жавоб берсангиз. Олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жуда машаққатга тушиб қолмасангиз, қилишингиз жоиз албатта. Аллоҳ муродингизга етказсин. Тақво аҳлидан бўлинг! Валлоҳу аълам!