Ассалому алайкум! Менга битта шунақа чиройли ўқилган дуо ёқиб қолганди. Демак, маъносини ўрганиб, ўзим ёдлаб ўқиганим яхшироқ экан, эшитгандан кура. Жавоб учун раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Умумий ҳукм бериб бўлмайди. Уни текшириш лозим. Қуръон ва ҳадисда келганлари олинади. Шунингдек маъноларига эътибор қилиш керак бўлади. Дуо тилаклар ушалиши учун қилинмайди. Дуо қалбий ҳолатдир. У асосан инсон бандалигини изҳор этиши, Роббисига илтижо, тазарруъ ва муножот қилиши учундир. Валлоҳу аълам.