Ҳайздан кейин

00:13 / 05.08.2023 | Umida | 310
Ассалому алайкум! Менинг ҳайз одат куним 7 кун эди. 5 ойлар аввал даволанишни бошлагандим, шундан сўнг одатим 6 кунга қисқарди. Мен ҳайзим тугашини ҳисоблашда одатим бўйича тўлиқ 6 кеча-ю кундуз кутиб, кейин ғусл қилар эдим. Масалан, ҳайзим 21-июл бомдод вақтидан кейин бошланса, 27-июл бомдод намозидан то пешингача бўлган вақтда оқлик кўришим биланоқ ҳайзим тугайди. Албатта, агар оқлик кўрмасам ҳайз ҳукмим давом этади, аммо одатда оқлик кўраман. Шундай ҳисоб-китоб қилишим тўғрими?
Охирги марта ҳам шу тартибда ҳисоб-китоб қилиб ғусл қилдим, табиийки оқлик ҳам кўрган эдим. Одатим тугади, покландим деб ўйлаб, намоз, қуръон ўқидим. Аммо пешин намозидан сўнг қарасам тўқ қизил виделения келибди. Лекин кейин аср, шом вақтларида оқлик бўлиб турди. Одатим аввалгидек 7 кунга ўзгарибди деб ўйлаяпман. Нима қилишни билмай қолдим. 7-кун ўтишини ҳам кутсаму, аммо бошқа виделения келмаса, охирги марта қизил аралашмани кўрган пайтимни ҳайзим тугаган пайтга ҳисоб қилиб, ундан кейинги намозларимни қазосини ўқиб оламан, шундайми? Агар 7-кеча ҳам келсаю, ҳали одатим неча кунга ўзгарганини билмаслигим сабабли 8-кунни ҳам кутаманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, 10 кунгача охирги келгани ҳайз ҳисобланаверади. Валлоҳу аълам!