Ассалому алайкум! Ҳайз кунларим бир ҳафта давом этади. Бу сафар шундай бўлди 7 кун бўлди ва ғусл қилиб намозни бошладим, лекин беш кундан кейин яна оз миқдорда қора қон келди. Лекин мен буни билмай рўза тутгандим. Эртаси Ашуро кунида яна қон келиб қолмаслиги учун тампон қаттиқ пахта қўйиб олдим. Бунда қон умуман чиқиб кетмайди, ўзи оз келди. Шомгача шу ҳолатда қолса шу куни тутган рўзам қабулми? Бу кунни рўзасини ўтказиб юборишни хоҳламадим.
– Ва алайкум ассалом! 10 кундан ошиғи, икки ҳайз ораси ўн беш кундан кам бўлиши истеҳозадир. Валлоҳу аълам!