Турмуш ўртоғим учун дуо

01:59 / 22.08.2023 | Mavluda | 502
Ассалому алайкум! Ман намозларимдан со‘нг доим, ота онамни ва фарзандларимни қуръоний дуолар билан дуо қиламан. Турмуш о‘ртог‘имга ҳам яхшиликлар со‘райман. Саволим турмуш о‘ртог‘им ҳақларига қандай қуръоний дуолар қилсам бо‘лади. Жавобингиз учун раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! «Роббана ҳаблана мин азважина ва зурриййатина қуррота аъйунин важъална лил-муттақийна имама». Маъноси: «Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин!» (Фурқон сураси, 74-оят.) Валлоҳу аълам!