Буйрак шамоллаши

12:28 / 29.07.2023 | Sitora | 209

Ассалому алайкум! Авало турмуш о‘ртог‘имни ёмонлаш ниятида эмасман лекин яқинда буйрагим ог‘риб қолди 5 кун иситма ог‘риқ ко‘нгил айниши билан юрдим ёлг‘он бо‘лмасин буйрагим ог‘риганини 1 чи куни эрим қайнонам уйларига ог‘риқ қолдирувчи укол олишга обордилар укол ярим кун тасир қилди кейин яна шу ахвол. Духтирга хам обормадилар онам ко‘ришга келганларида онамдан уялиб апаратга анализга обораман дедилар. Бордик хам 2 та буйракда хам шамоллаш деди личеня олишиз керак деди женискидан хам шамоллаш чиқарди дадасига айтсам гап билан эзиб ташладиларда қисқаси манга нисбатан ко‘проқ нафрат пайдо бо‘лди олдин хам жа яхши эмасдилар бу гапладан кейин умуман бо‘лдида. Сандан чарчаганман жудаям дедилар. Қисқаси даволатишга хохишлари ё‘қ. Майли 2 чи хотин олинг минг розиман сиздан дедим. Айтишга айтиму юрагим ёмон ог‘риди чунки шу инсонга умримни баг‘ишладим пулим тушса ро‘зг‘ор ёрдам бо‘лсин бердим. Пул керак бо‘лди онам қилган хамма тилоларни қо‘лларига бердим соттилар майли дедим Худо хохласа яхши бо‘лсалар ундан зо‘рини оламиз барбир тақмаяпманку дедим 2 та нон олишга пуллари қолмаганда хам йиртиқ ко‘йлакда қолганимда хам хиёнат қилмадим Аллоҳни бир синови дедим кулиб. Энди касал бо‘лганимда керак бо‘лмай қолганим алам қилди. Узур о‘зи бошқа савол бермоқчи эдим лекин ичимдагиларни кимга айтишни билмай ёзаверипман. Со‘рамоқчи бо‘лганим буйрагимни даволатишни 2 ой ёки 4 ойгами кечиктирсам зарар бо‘масмикан. Хозир қо‘лимда пулим ё‘қ ишим муоммо бо‘ляпти шунга ишга чиқишим кеч қоляпти. Аллоҳ рози бо‘лсин сизлардан. Шунчалик узун савол учун узур со‘райман.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг синови , атрофимиздаги инсонларга яхшиликлар қиламиз, ўзимизни қурбон қиляпмиз деймизу лекин атрофимиздагилардан кутамиз, кутувимиз бор, эътироф этишларини, доим эътибор беришларини хоҳлаб қиламиз.

Инсон унутувчанлигини инобатга оламизми?
Ўзимизча яхшилик деб ўйлаб қилган ишларимизни кутувимизда биз хоҳлагандай эътироф этилмаса миннат қилиб яхшиликларни хабата қилиб қўймаяпмизми?
Алам, жахл билан иккинчи хотин олишни гапириб қўйиб, уйлангандан кейин сабр етмай психикангизда ёмон ҳолатлар келиб чиқмасмикан?

Ҳаётда кимгадир ёқишга ҳаракат қилиш, одамлардан эътироф кутиб яшаш қийнаб юборади.

Буйраклар шамоллашини вақтида нефролог-врач назоратида чуқур текшириб охиригача даволанинг, агар кечиктирсангиз асорат бериши, оқибати салбий бўлиши мумкин. Буйраклар вақтида даволанмаса қуриб қолиши мумкин.
Аллоҳ комил шифо берсин. Валлоҳу аълам!