Бувимнинг ҳолати

07:14 / 24.08.2019 | فطمة | 546
Ассалому алейкум хурматли устоз! Мани 90га бориб қолган бувам бор. Озини ози эплай олмайди.Шунинг учун биз улани чомилтириб қоямиз(ялангоч ҳолатта)базан мустаҳаб ҳам қилдириб қоямиз ва меҳмонга борсалар доимий памперс қадам қоямиз. Лекин олди авратларини кормаймиз. Чунки қоринлари осилиб кетган, беркитиб туради авратларини. Лекин чомилаётганла- рида сонларини, кўтларини ишқалаб қоямиз.
Аслида аёл киши аёл кишини киндигининг пасидан тиззасигача кориб болмайди. Лекин юқоридаги айтган ҳолатимда биз ҳам, бувам ҳам мажбур. Бу ҳолатга нима дейсиз.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
ЖАВОБ:Ва алайкум ассалом. Киндикдан тиззагача бўлган ерни лўнги билан ёпиш керак. Аврат жойларни ювганда эса, қўлқоп кийиб ювса бўлади. Валлоҳу аълам.