Ассалому алайкум. Мени саволим қайнона келин ҳақида эди лекин берилган саволлар ичида бу мавзудагиси талайгина экан. Ҳамма келинлар ич ичидан аниқ нимадир кутгандай ёниб ёзишибди. Жавобларингизни ҳам òқидим жудаям ҳавсалани пир қилувчи экан "сабр қилинг этибор берманг". Биз келинлар шу нарсани эплолмаганимиздан савол тариқасида нажот излаганмиз аслида. Қайноналарга озгина маруза ҳам берилибди келинни бироз òз ҳолига қойинг дейилган. Келинини тинмай эговлаб келган қайнона икки огиз гап бн òзгарармиди, ҳеч билмадимда. Кейин кòпчилик қайноналар сизни каналингизга аъзо ҳам эмасдирлар. Мен òйлардим айнан сиз зиёлилар илм аҳлилари телевидиня орқали бу нарсани амалга оширишингиз керак чунки ижтимоий тармоқларга аъзо бòлмаган қайноналарга яшин тезлигида етиб борадиган тарģибот усули бу телевизор деб òйлайман. Битта мисол мени қайнонам куни бн телевизор кòрадилар. Бундай теленавеллалар кòпку дейишингиз мумкин лекин сиз зиёлилар буни бадиий эмас балки ҳаётий тарздаги ролик ва уларга мос бòлган марузалар орқали етказиб бериш керак деб òйлайман. Бу мени шунчаки ожизона фикрим. Негаки шундай гòзал, қалбларга етиб борувчи маърузалар тарбиявий масаладаги ҳар бир видиороликлар шунчаки ижтимоий тармқода қолиб кетмаслиги керак. Эътибор бн òқиганингиз учун Оллоҳ рози бòлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон фуқароси сифатида рўмол билан телевидинияда кўриниш бериш мумкин эмаслигини яхши билишингиз керак. Шу сабаб бизнинг имкониятимиз фақат интернет хизматлари билан чекланган. Қайноналарга насиҳат билан юзлана олмаётганимизнинг сабаби, уларнинг аксари ҳозирча бунга тайёр эмасликларидир. Бир икки гапириб балога қолганмиз. Гўримизга ғишт қалашгача бориб етишган. Ҳаммаси ҳам бу даражада бўлмасада, ҳар қалай сизга ўхшаб уларнинг ҳам ҳафсаласи пир бўлиши аниқ. Етмагандек камига оналарини мудофаасида ҳужум қилиб қоладиган ўғиллар ҳам бор. Ислоҳдан кўра фитна эҳтимоли катта бўлгани учун бу мавзуларни ҳали кўтармай турибмиз. Лекин ҳаракатимиз бор. Ноумид бўлмай, дуо қилиб туринглар. Валлоҳу аълам!