Ассалому алайкум! Эрим биринчи аелидан 5 фарзанд курган,улардан Факат биттаси хозир бор колгани 8 ойликда тугилиб нобуд булган.Бунга аелини инфекцияси борлигини сабаб килиб курсатган.У Билан Шарий ажрашиб, менга уйланди ва мени хомилам хам улик тугилди.бу холатда сабаб ирсиятдан булиши мумкинми
– Ва алайкум ассалом! Ирсиятни сизга даҳли йўқ . Яьни у аёлда қандайдир ирсий патология бўлган тақдирдаям у сизга ўтмайди . Мени тушунишимча , у аёлда ТОРЧ инфекция мавжуд бўлган . ТОРЧ инфекция эрдан аёлига ва аксинча ҳам ўтиши мумкин . Икки томон баравар даволанса гина ижобий натижага эришиш мумкин . Гап шундаки , ҳомиладор аёлда ТОРЧ инфекция бўлса ва унинг титри баланд бўлса ,у барвақт туғруқ ёки ҳомила тушишларига сабабчи бўлиши мумкин . ТОРЧ инфекциянинг ўзига хос хусусияти шундаки, катталар ва болалар учун нисбатан зарарсиз бўлиб, ҳомиладор аёллар учун ўта хавфли ҳисобланади. Ушбу гуруҳга киритилган инфекциялар лотинча номларининг биринчи ҳарфларига кўра TORCH-инфекциялари деб аталади.
Ушбу қисқартма қуйидагича:
— TO - токсоплазмоз (Toxoplasmosis);
— R - қизилча (Rubella);
— C - цитомегаловирус инфекцияси (Cytomegalovirus);
— H - герпес инфекцияси (Herpes simplex virus).
Аслида, инсонда бу инфекциялар болаликдан мавжуд бўлиши мумкин ва умри давомида у жиддий зарар келтирмайди. Аммо аёл ҳомиладорлик вақтида иммунитет пасайиши ҳисобига бу касаллик ўзини намоён қилади.
Ҳозирги вақтда айрим аёллар ҳомиладор бўлгач, бир неча ой ўтгандан сўнг, унда ҳам шифокорнинг қистови билан TORCH-инфекцияни текширтириш учун таҳлил топширади. Баъзи бўлажак оналарга унинг қанчалар аҳамиятли эканини тушунтириш ўта қийин ...
TORCH-инфекцияни аниқлатиш ҳомиладор аёл учун катта аҳамиятга эга. Аслида, ҳомиладорлик бошланмасдан 2-3 ой аввал, уни режалаштириш жараёнида таҳлил топшириш ва мусбат натижа чиқса, вирусга қарши дори-дармонларни қабул қилиш керак. Шунда аёл организми вирусни вақтида енгади ва антитаначалар ҳосил бўлади. Шунингдек, бу ҳомиладорликкача даво ва профилактика чораларини кўришга, аёлнинг саломатлигини келгусида ҳомиладорликдаги натижалар билан солиштиришга имкон беради. Ҳомиладорлик даврида ҳам гинеколог тавсиясига кўра TORCH-инфекцияни текширтириб туриш лозим.
ТОРЧ га қандай таҳлил топширилади деган саволга келсак : TORCH гуруҳидаги инфекцияларнинг салбий ўзига хослиги шундаки, уларнинг организмда мавжудлиги бўйича аломатлар умуман кузатилмаслиги ёки кам намоён бўлиши мумкин. Жумладан, тошма, иситма каби клиник белгилардан ташхис қўйиш қийинчилик туғдиради. Шу боис энг аниқ ташхислаш усули қонда иммуноглобулинларни аниқлашдир.
Бунинг учун қон таҳлили оч қоринга топширилади, шунингдек, текширувгача 3 ҳафта давомида антибактериал ва вирусга қарши препаратлар қабул қилинмаган бўлиши лозим.
Текшириш натижаларини олгандан кейин, албатта, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Сизга маслаҳатим сиз ҳам ТОРЧ инфекцияга қон топширинг ва агар натижа " " + " чиқса , эр- хотин биргаликда даволанинглар. Валлоҳу аълам!