Бўхтон қилишди қандай йўл тутай

07:29 / 25.08.2019 | Muzdalifa | 423
Ассаламу алайкум яхшимисиз Одинахон устоз илтимос маслаҳат беринг қанақа йўл тутай қайнонам мени сехр қиляпти деб ойлаяптила икки йилча аввал ҳам шундай туҳмат қилиб жуда қаттиқ стресс болганман туҳматни котаролмай , овсинимни ҳам сехр қиляпти деб ойлайдила, нима қилсамикин
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Имконингиз бўлса кучли ва аниқ ҳужжат далиллар билан исботлаб гапини ботилга чиқаринг. Бўлмаса, жавоб қилмай, Аллоҳга ташлаб қўйинг ва хотиржам бўлинг. Ҳақиқат юзага чиқади барибир. Тушкунликка тушиш ҳеч қандай ёрдам бермайди. Валлоҳу аълам.