Ҳомиладорликда қоннинг қуюқлиги

07:23 / 02.08.2023 | Nilufar | 584

Ассалому алайкум! 18 ҳафтадан ошган ҳомилам бор. Текширувда қоним жуда қуюқлиги маълум бўлди. Велар номли томчи капелнитсадан 3 марта, фленокс (0,4 мг) номли уколдан эса гоҳ киндикдан гоҳ қўлимдан 7 марта қабул қилдим. Кечки овқатдан кейин чорак бўлак аспирин таблеткасини ҳам баъзан ичаман. Баъзида сувга лимон сувини сиқиб ичаман. Аммо натижа сезилмаяпти. Ҳомиладорликда қоннинг қуюқлашиши ҳомиламга кислород етиб бормай унинг ўсмай қолишига сабаб бўлиши мумкинлигини эшитиб кўнглим хира бўлади. Қонимни суюқ қилишим учун нимани тавсия этасиз?

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Дори воситаларини гинеколог врач назоратида ичилади.  Инъекция кўринишидан кейин таблетка кўринишидаги қонни суюлтирувчи дориларни коагулограмма таҳлили топшириб ичиб юришингиз керак. Аспирин таблеткасини сизга фойдаси бўлмайди. Дарҳол врач-гинеколог маслаҳатига чиқиб курантил, вессель-дуэл, тромбо Асс кабилардан бирини ичишингиз мумкин. Ухлашдан аввал ҳар куни клюква мевасини бир пиёла иссиқ сувга ивитиб суви билан меваларини истеъмол қилинг. Валлоҳу аълам!