Болалар боғчаси

13:16 / 02.08.2023 | Maftuna | 193

Ассалому алайкум! Менинг битта кизим бор: 2 ёш 3 ойлик. Кизимни богчага бериб ишга кайтмокчи эдим. Кизимни богчага ургата олмаяпмиз. Биз уйда шевада гапирамиз ва баъзи нарсаларни номини шевада айтади. Лекин адабийчага тушунади, богчамиз рус тилига ихтисослаштирилган. 4 марта борди. Лекин хар сафар йигиси жуда кучуйяпти. 3-4 соатга колдираман богчада. Олишга борганимда укитувчисига тезда пока деб кетаман деб йиглаб ёпишади. Богчага беришда давом этганим ёки бошка богчага берганим ёки 3 ёшигачада уйда олиб колганим маъкулми? Яна богча пайти келганида кийналмайдими? Шу саволларга жавоб топа олмаяпман. Илтимос маслахат берсангиз. Катта рахмат!

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Биз оналар нима, қандай ва қай ҳолатда унга фойда кўпроқ бўлади,кўникма хосил қилишда,қийналмаслик учун оилавий шароитимиз ва минталитетимиздан келиб чиқиб ёндашмас эканмиз бу боламизга нисбатан ноҳақлик,бу берганимиздан ортиғини сўраш қабилидаги иш бўлиб қолади.Фарзандингиз билан уйда шевада гаплашар экансиз,лекин уни рус тилига ихтисослаштирилган боғчага берган экансиз.Табиийки болажон бу тилга тушунмайди ва бу жуда кўп ноқулайликлар туғдиради,бу болангизни кичик дунёси учун катта травмаларга олиб келади.Болангиз хатто ўзбек тилидаги боғчага бориб ўрганиши учун ҳам ўзига керакли давр босиб ўтиши керак.Албатта сизнинг ёрдамингиз боғча опанинг ёрдами билан керакли методларни қўллаган холда.Рус тилидан умуман хабари бўлмаган болани рус тилига ихтисослаштирилган боғчага берганингиз нотўғри иш бўлган.У ўрганиши учун аввал ўз она тилидаги боғчага чиқиши тўғри қарор бўлади.Бола 5 ёшлик даврида ўз она тилисини тўлиқ шакллантирмаган бўлади.3 ёшда эса у энди менини англаган давр бўлади.Фарзандингизни имкониятларидан келиб чиққн холда боғча танлашингизни маслахат берган бўлардим.Албатта фарзандингиз сизнинг кўмагингиз билан бу даврни босиб ўтади,асосийси сизнинг у билан шуғулланишингиз ва унга қаратадиган эътиборингиздир. Валлоҳу аълам!