Раҳмат. Аллоҳ рози бўсин. Маслаҳатларингизга амал қиламан, катта раҳмат!
Руҳшунос:
Ваалайкум ассалом. Дистанционно (масофадан туриб) ўқисангиз, бўлмасмикин? Ўз юртингизда, ҳамманинг розилигини топган ҳолда бўлардингиз. Акалар отадек гап. Уларни норози қилсангиз, Аллоҳнинг розилигини қандай топасиз? Қиз бола ёлғиз, маҳрамсиз четга чиқиб ўқиши шариатимизга хилоф иш. Хорижда жудаям ўқигингиз келса, у ҳолда турмушга чиқаётганингизда хорижга бориб бирга ўқиш шартини қўйишингиз мумкин. Шундай йўл тутганлар ҳам йўқ эмас. Демоқчиманки, ўқишнинг эрта кечи йўқ. Аммо яқинларингизни норози қилиб, хорижга кетиб қолсангиз, кейинчалик “Қиз бола боши билан хорижга ўқишга кетибди” дея гап-сўз бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сиз хорижда яхши юрсангиз ҳам одамларнинг гап-сўзлари акаларингизни иснодга қўяди. Валлоҳу аълам.