Боғча

13:32 / 05.08.2023 | Gulnoza | 443

Ассалому алайкум! Огилим 4 ёш. Кузда 5 ёшга толади. Богчага 3 Ёшидан бери боради опаси бн битта гуруҳда юрар эди. Опаси тайёрлов гуруҳга отди. Тайёрлов гуруҳда опасига халақит беради деб ажратилди. Янги богча опа ишга келди (олдинги богча опаси ишдан бошаб керди)янги тенгдошлари келди гуруҳга. Энди богчага бормайман деб тополон қилади. Мажбурлаб алдаб обориб хулқини огир қилиб қойишдан қорқаман. Қандай маслаҳат берасиз

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингиз опаси билан бир гурухга борган ва бу йўл билан боғчада адаптатция хосил қилиши осон бўлган.Опаси бошқа гурухга ўтиши билан у ўзини ҳимоясиз,ёлғиз ва бегоналар қуршовида ҳис қилган бўлиши мумкин.Болажон боғчага меҳр қўйиши,ўрганиши осон бўлиши учун албатта оналар боғча опалар билан бирга маслахатлашиб,керакли методларни қўллаб,болангизга хам нима учун опаси бошқа гурухга ўтканини у ҳам вақти келиб таёрлов гурухига ўтишини у тушунадиган ҳолатда тушунтириш керак.Сиз ва биз тушунамиз,у доим опаси билан бирга бололмаслигини лекин у хали буни англолмайди.Бунда сиз боғча психологидан маслахат олсангиз айни муддао бўларди.Аслида болалар билан ҳам керакли вақтда катталардек гаплашганимиз ва вазиятни борича тушунтирганимиз тўғри танловдир.Чунки қулай зонадан чиқиш хам инсонларни катта ютуқларга етаклайди.Валлоҳу аълам!