ичкилик

09:57 / 27.08.2019 | Dilorom Karimova | 641
Ассалому Алайкум мениниг танишимнинг эри жуда коп ичади хар куни жанжал аёли ичманг деса хам уруш қилар эркак киши ичади юради дейди аёлига жуда этиборсиз болиб қолган хар куни уйдан кетсен кет деб хақоратларкан уйдагилари хам шу фикрга қошилишар экан эркак киши ичади этибор қилманг деб қойнонаси сабр қилинг дер экан 2 фарзанди бор молиявий жиҳатидан яхши таминланган ортогим жуда хам тушкунликка тушиб қолган ажрашмоқчи шу шароитда нима маслахат берасизлар озига болган ишончи ёқ эри хамма айб санда деб мани тинч қой бор айбни унга агдариб қойишган.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом. Эркак киши ичади, деган гап, эркак киши ҳайвоннинг ишидан бадтарини қилади, дегандек. Ичишнинг ўзи катта гуноҳ, ҳеч қандай маънода бунинг яхши экани у ёқда турсин, оддий ҳолат эканига далолат йўқ. Энди ҳар куни ичадиган бўлса, бу соғлом ҳолат эмас. Бунақаларни даволайдиган шифо масканлари бор экани шуни англатади. Ҳозирда оила масалаларига катта эътибор қаратиляпти. Масъул ерларга мурожаат қилсин, ўз яқинларидан бўлган эркаклар эрга ва унинг оила аъзоларига масалани гапириб уни ҳал қилишни талаб қилишсин. Ўнгланмаса, оила бузўилиб кетиши мумкинлигини уқиттиришсин. Бу ҳолат ўз ўзидан тўғриланиб қолмайди. Энди у эркакни муолажа қили керак. Атрофидагилар бепарво бўлмаслиги лозим. Аёл ундан ичкиликни тарк этишини талаб қилишга ҳар қандай жиҳатдан ҳам ҳақли. Валлоҳу аълам.