Ассалому алайкум! Излаш хизматидан саволим жавобини топа олмадим узр. Турмуш ўртоғим банкда кредитлар бўйича ишлайдилар, оиладагилари ҳам. Ман хўжайнимни бошидан бу соҳада ишлашларини ҳохламаганман, афсус буни турмуш қуришимдан олдин ўз уйдагиларимга ҳам тушунтиролмаганман. Лекин кўнглим жуда ғаш олаётган маошларидан. Хўжайним ҳам иш излаб бошқа иш тополмаябдилар анчадан буён. Яқинда иншааллоҳ фарзандимиз туғилади лекин бу банкни ойлиги ҳаром бўлса унга ҳаром едирган ва ўзимиз ҳам харом еган бўлиб қолмасмикинмиз деб жуда ҳавотирдаман. Хўжайинимга банкда ишлашларини ҳохламаслигимни ундан келаётган пул шубҳали бўлишини олдин айтганман, яна айтавериб кўнгилларини оғритиб қўйишдан қўрқиб бошқа бу гапни айтолмадим. Хўжайиним ҳам оиладагилари ҳам банкдан келаётган пулга унчалик жиддий қарашмайди. Ўзим ҳам фарзандларим оилам ҳам фақат ҳалол луқма ейишини ҳоҳлайман лекин буни хеч кимга тушунтиролмаяпман. Оиладагилариниям банкда ишлари яхши, агар жўжайним бошқа ишга ўтсаларам барибир оиладагиларини пуллари оиламизга киради. Ман нима йўл тутишни билолмаяпман. Илтимос маслаҳат беринг. Жавобингиз ун олдиндан раҳмат, Оллоҳ икки жунё саодатини берсин сизларга илоҳим.
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳақда кўп жавоб берганмиз.