Ҳижоб бош оғриса

00:21 / 07.08.2023 | Allohga oshiq banda | 178

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Мени бошим кўп ва кучли (3 йил олдин қайноғам уриб калтаклаганди) оғрийди. Мен намоз ўқийман, саждага бош қўйсам оғриқлар камаяди ва деярли бўлмайди. Айрим ҳолларда кучли оғриганимда ҳолдан тойиб намозни ўқиёлмай қолиб кетган вақти ҳам бўлади. Саволим: мен ўзимдаги, айниқса бошимдаги оғриқларга чидолмай сочимни кесиб ташлаганманган (йиғсам оғригани учун,) ҳижоб ўрайман деб ҳаракат қиляпман, лекин бошимдаги кучли оғриқ сабабли рўмол ҳам ўрашни иложини қилолмаябман. Юз олдига ёки бўйин томонга (орқага қилиб) ўрасам ҳам кучли оғриқ бўляпди. Кўчага кўп марта ўраб чиқдим, бошимдаги оғриқ кучайиб, тез ёрдам чақиришга тўғри келди. Мендаги ҳолатда, менга қандай кўрсатма берасизлар? Жавобларингиз учун олдиндан катта рахмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин Илоҳим!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Калтакланганингиздан кейин текширувлардан ўтиб даволанганмисиз?

Невролог кўригини тавсия қиламан, кўрикдан кейин врач текширувларни ўтказиб ташҳис қўйиб даволайди. Даволашни тезроқ бошланг. Валлоҳу аълам!