Нажосат

02:28 / 02.09.2023 | Guli | 234
Ассалому алайкум! 1ёшу 3 ойлик фарзандим бор.Намоз уқиётганимда катта ва кичик бавл қилиб қуяди базан ҳали кичиклиги сабаб ҳаммаёққа юриб бавлни суркавориш эҳтимоли булади.шу ҳолатда намозимни бузиб чиқиб тозалаб олиб қайтиб келиб давом эттиришим жоизми.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Таглик кийдириб қўйинг, айниқса намоз ўқиётганингизда. Валлоҳу аълам!