Ассалому алайкум! Мен ко‘птан ко‘п таҳорат олиб болганимдан со‘нг намоз о‘қиётганимда олди авратимдан озидан о‘зи ел чиқиб кетади буни тутиб туришнинг иложи болмайди қизлик пайтимда бу кам бо‘лар эди аммо битта фарзандимдан кейин бу ко‘п такрорланади. Лекин ҳидсиз бо‘лади. Бундай ҳолатда орқа авратдан эмас олдидан ел чиқсаҳам таҳорат бузуладими.
– Ва алайкум ассалом! Олд томондан чиққан ел таҳоратни бузмайди. Чунки олддан чиққан ел ташқаридан кирган бўлади, одатда олднинг ичидан ҳаво чиқмайди. Ел орқадан, нажас еридан чиқади. Илло баъзи аёлларда учрайдиган ҳолатда, яъни олди билан орти бир бўлиб кетган аёлларда бу ҳолат таҳоратни бузади. Валлоҳу аълам!