Ассалому алайкум ва Рохматуллох
Хурматли муслималар бу мурожаатим факат сизлар учун. Бугунги кунда жуда куп румол ураган сокол куйган суннат кийим кийган намоз укиган. Инсонни калбини эса Аллохдан узгаси билмас. Бугун купрок пул топиб оиласини 2та килган 2 ва 3 ой яшаб 1огиз гап билан жавобини бериб, Бир зарра Кадар виждони кийналмаетган "айрим намозхонлар"замони бу кун. Дадам деб оркасидан йиглаб колган фарзандини тан ололмай Расулуллохни согиндим деб узини умматга лойик курган "такводорлар" замони бу кун. Оила дегани 1бахтнинг 2га булиниши эмас. Оила куришда сиз нафакат узингиз балки дунега келажак фарзандингиз учун карор киласиз! Намозни базур адо этилаетган бу замонда 2 оила деган тушунчани йукотишлик мустахкам оилаларга пойдевор куйишлик биз муслималарнинг кулимизда.(контекст шахсий хает хулосаси)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Икки оила деган тушунчани йўқотиш дегандан кўра, адолат қила олмайдиганлар бир оила билан кифояланиш керак, десак тўғрироқ бўлади. Валлоҳу аълам!