Калималарни ёдлаш

16:36 / 01.09.2019 | فطمة | 666
Ассалому алейкум хурматли устоз! Муаллим сонийда берилган барча калималарни ёдлаш керакми. Ва уни айтиб юришнинг қандай ажри бор.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Ёдлаган афзал. Чунки улар иймон калималари. Уларни айтганда иймон янгиланаверади, қувватланади. Улар учун зикр ажри берилган. Валлоҳу аълам.
Бундай қилиш Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларининг одатларидан бўлган. Бухорий ривоят қилган ҳадисда, Муъоз розияллоҳу анҳу: «Биз билан ўтир, бирпас иймонлашайлик», деган. Ибни Собит роҳимаҳуллоҳ айтадии : Абдуллоҳ ибн Равоҳа : “Шерикларидан бир нечасини қўлини ушлаб “Келинглар бир оз иймонлашамиз, келинглар Аллоҳни зикр қиламиз, иймонимизни зиёда қиламиз, келинглар Аллоҳнинг тоатида Уни зикрини қиламиз. Шояд мағфирати билан бизларни ҳам зикр қилса” дер эди”. Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Равоҳа ўзининг шеригига “Кел бир оз иймонлашамиз” деди. Шунда у “Биз мўмин эмасмизми” деди. У “Биз мўминмиз, лекин Аллоҳни зикр қилиб иймонимизни зиёда қиламиз” деди. Зир ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Умра ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шерикларига : “Келинглар иймонлашамиз” дер ва биргалашиб Аллоҳни зикр қилар эдилар. Сиз сўраган амал ҳам шунга киради. Валлоҳу аълам.