Бировнинг ҳаққи

06:06 / 25.08.2023 | Marjona | 193
Ассалому алайкум! Ассалом у алайкум. Психологик курсларда ўқир эдим.Ва ўзим ҳам кичик марафонлар ўтказар эди.Бир инсонни дангасалик дан қутулиш ҳақидаги курсида ўқидим жуда манфаатли бўлди буни мен ҳам ўргатишни истаб шу номда 20-кунлик марафон қилдим. 50.000 дан нарх белгиладим. Кейин мен ўқиган устоз мени ўгрисан қарғадим кўкармисан деди Мен каналларни ўчирдим якунладим курсни тугатмаган қизларни розилигини олдим рози бўлмаганига пулларини қайтардим. Муаллифлик ҳуқуқим бор харом пулларинг буюрмиди деди. 50 та қиз аъзо бўлган эди ундан 10 га яқинини шароитим оғир дегани сабаб бепул аъзо қилган эдим. Мен ҳозир ўша курсдан олган пулларни ҳаммасини қайтарайми? Ҳамма ўқиган қизларникиними ёки фақат тўлов қилганларними? Пулларни қайтаргач қарғиши ўтмайди. Қўрқиб кетябман. Муаллифлик ҳуқуқини билмагандим сўзма-сўз эмас ўз фикрларим тавсияларими бериб тайёрлаган эдим. Ҳозир имконим йўқ кейинроқ тўласам бугунги пул қадри тушиб кетса у ҳолда ошиқчароқ тўлайманми илтимос жавоб беринг
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Олган пулингизни қайтарасиз. Буни устозга билдириб узр сўрайсиз. Аллоҳга истиғфор айтасиз. Валлоҳу аълам!