Қайнонамнинг шарти

06:59 / 25.08.2023 | Аиша | 525
Ассалому алайкум! Устозалар, 3 ой олдин оиламда нотинчлик келиб чикти ва окибатда менинг телефонимдаги шахсий барча ёзишмаларимни кайнонам билан кайнисинглим очиб укиб чикишти, Хаттоки, мен нотинчлик пайтида уйга кетганимда ички кийимларим, тунги кийимларимгача менинг рухсатимсиз ташлаб юборишибти. майли буюм экан топилар деб у нарса хакида хаттоки гап очмадим. лекин менинг узимнинг оилам хакида хамма йозишмаларимни, видео, расмларни куриб чикишган. Тугри, аччигим чиккан пайтлари, ёщлик килиб онамга уйимдагилар устидан килган норозиликларимни укишган. Ва уша нарса уларни россаям ранжитган, бу нарса учун кечирим сурадим. Яна кайнонамдан сурамасдан сарфлаган пулларим хакида укишган (ишлатган пулларимни хожамдан сураб олардим ва ишлатардим, керакли нарсаларга ишлатардим). Хуллас кайнонам мени онам йулдан урябти деб хулоса килиб олган ва ота-онам, опа-укам, онам тарафдаги кариндошларим билан алокаларимни узиб оиламни ажратмаслик шартини куйганди. Менинг бир кизим бор ва хомиладорман Альхамдулиллах, шунинг учун шартига кундим ва фарзандларим отасиз усишмасин дедим. Факатгина амаким ва аммаларим билан борди келди килдириб туради. Ота-онам жохил, кофирлар эмаски улар билан силаи-рахмни узсам. Саволим шуки: менинг вазиятимда нима килсам булади? Рухсатсиз, хеч кимга билдирмастан алока килаверсам буладими (шундай киламан десам виждоним кейин кийналади деб сизлардан маслахат олябман)?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ота онангиз билан алоқани уздиришга ҳаққи йўқ қайинонангизнинг. Улар билан алоқа қилишингиз керак. Телефон ва бошқа нарсларингизни тафтиш қилишга ҳам ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!