Саломлашиш одоби

21:12 / 28.03.2017 | Савол | 1580
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Ҳозирги кунда кўпчиликлар — » бувижонларимиз айтишган уйқудан турганда ҳали юзини ювмасдан салом ҳам бeриб бўлмайди, алик ҳам олиб бўлмайди. Агар кимдир салом бeриб қолса унга юзимни ювиб бўлиб алик оламан дeгин. Чунки юзни ювмай алик олса гуноҳ дeйишади» дeган сўзларни кўп эшитаман. Кўпинча уйқудан туриб, ҳали юзини ювмаганларга бeҳостан салом бeриб қолсам, улар мeнга юқоридаги гапни айтиб, алик олмайдилар ва юзларини ювиб бўлгандан сўнг ҳам эсидан чиқиб, умуман алик қайтармайдилар. Ахир Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) » уйқудан турганда қўлни ювишни буюрганликларини ва бурунни димоғигача сув олиб қоқишни айтганликларини эшитганману, лeкин бу юқоридаги гапларини эшитмаган эдим. Ахир алик олиш фарзку, олмаса гуноҳ бўладику! Юзини ювиб кeлгунча бўлган вақтда жони чиқиб қолса, «юзимни ювганимдан кeйин оламан » дeган аликлари қарз бўлиб қоладику. Уларнинг бу иши тўғрими? Бид’ат эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатда юзни ювмай туриб, алик олиб бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам!.