Масулиятсиз эр

07:10 / 25.08.2023 | Feride Yusupova | 317
ЁПИШ
Фериде Юсупова
ШАХСИЙ САҲИФА
Чиқиш
САЙЛАНГАН МАҚОЛАЛАР
БОШ САҲИФА
САВОЛЛАР
саволлар.муслимаат.уз
ЯНГИЛИКЛАР
МАҚОЛАЛАР
ИСЛОМ
ОИЛА ВА ЖАМИЯТ
БЕКАЖОН
САЛОМАТЛИК
КУТУБХОНА




Бош саҳифа
Саволларим
Компютер ўйинига қарамлик
Компютер ўйинига қарамлик
19:14 / 30 июль | Фериде Юсупова | 1
Ассалому алайкум!
Ҳайрли Кун Устоз, менга маслаҳатингиз жудаҳам муҳим.
6 йиллик турмуштим бор, аммо оҳирги вақтлар қаттиқ тушкунликга тушиб қолдим. Иложи борича ҳар куни Қуръон ўқиб, руқия ўқиб, намозларимни ўз вақтида ўқиб дам соламан.
2 та қизим бор, Алҳамдулиллаҳ. Аммо эрим, мана нечи йилдан буён компютер ўйинидан бош кўтаролмайди. Оила боқмайди, эрлик таъминотини турмуш қурганимиздан бери бажармайди. Ота-Онасини уйида ва қарамоғидамиз.
Уларни иш ва пенсия пулига кун кўрамиз. Эрим 32 ёшда… Аммо ҳаракат қилишдан, рўзғор боқишидан дарак ҳам йўқ.
Менимча бу Касаллик. Униси майли аммо ҳар гапирганимда уруш-жанжаллар, ҳатто ҳомиладорликларим ҳам калтак, зулм остида ўтарди.
Болаларим олдида ҳатто бўгиб ташларди. Ажрашаман деб кўп Уйимга кетиб қолдим. Ҳар сафар Вадалар бериб олиб келди. Лекин мана 1 йил ўтди вазият умуман ўзгармади.
Ҳатто ота-онаси гапиришса ҳам беҳурматлик қилиб бақириб ташлайди. Йўлга сола олишмади.
Кунига 20 соатлаб Дота ўйинидан бош кўтармай қолади. Илтимос маслаҳат беринг, Фарзандларимни етим қилишдан қўрқиб сабр қилганим яҳшими?
Алҳамдулиллаҳ барча ўзимни ҳаражатларимни ё ота-онам ёки ўзим қоплайман. Қўшимча ишлар қиламан, аёл бошимга.
Ёлғон бўлмаса гапирганимдан сўнг боғча пулини ҳам зўрга топиб(қарз олиб) тўлашни бошладилар.

Алҳамдулиллаҳ шукур қиламан, аммо бундай Эр билан келажагимни кўра олмаяпман, умуман умид йўқдек. Эртага Олмани тагига олма тушади аҳир барибир….
Жуда чарчадим.
Аёл бўлиб Меҳр, эътибор кўришни ҳоҳлайман.
Ҳар куни кечаси 2,3 да қайтадилар, ва яна абедгача уҳлайди.
Эримга бу ҳақида гапирсам оғзимни очтирмайди, Сен Ношукурсан деб сўкиб, бақириб кетадилар.
Айбдорлик ҳисси пайдо бўла бошлади менда.
Эримни шундай маъсулиятсизлигига гўё мен сабабчидай?
Ростан шундайм Опа?
Катталарни ҳам аралштириб кўрдик, 1 ҳафта яҳши юрадиларда яна эски ҳолларига қайтиб оладилар.
Сабр қилиб яшашим қанчалик тўғри?
Илтимос Маслаҳат беринг, қандай йўл тутай….
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фойдасидан зарари кўп бўлса ажрашиш жоиздир. Валлоҳу аълам!