Фатво

02:58 / 02.09.2023 | Ra'noxon Sultonova | 263
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ, Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
эрим бн 1.5 йилдан буён яшамаймиз онамни уйидаман , қайнонам оғлини қизғонади мени қўймайди ,
Эрим яшайман дейди , сабр қил дейди , ҳабар олмайди боласини сўрамайди ҳатто тел ҳам қилмайди, қилсам ишдаман деб ўчиради, смс га жавоб ҳамёзмайди ўртада 1та ўглим фарзандимиз бор .ҳозир Халқаро Ислом Академияси 2-курс магистирантиман, болам учун ўзим учун илм олий чалғий деб , лекин ҳаловатим йўқ турмуш о‘ртог‘имга айтдим бу юришимиз хато деб аросатда яшаётганга о‘хшийман, фақат сабр қил дейди лекин тел қилиб ҳам ҳол со‘рамийди тел қилмасам ойлаб қилмадим юраверди, мен ким бн гаплашаман ким билан ҳазиллашаман бегона бн юрмайманку аҳир, нима қилай гап бн яхши гапириб неччи марта тушунтирдим сабр қилолмаяпсанми эрга тегмоқчимисан деб кетадилар қайнонам ёмонлаганда сен бн 1 минут ҳам яшамайман жавобингни бердим ҳам деган нима қилай қийналиб кетдим?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жавобингни бердим, деган бўлса талоқ тушган. Бу масалага аниқлик киритинглар. Валлоҳу аълам!