Киши ўзини оқлаши

22:04 / 06.09.2023 | Shahnoza | 207
Ассалому алайкум! Мусулмон аёл ўзига нисбатан қилинган туҳмат гапларга чек қўйиш ва ўзини оқлаш мақсадида унга туҳмат қилган киши билан муроса қилишга уруниши мумкинми? Агар у инсон муросага келишмай жанжални лозиим тутса нима қилинади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу каби ҳолатларда қозига мурожаат қилиб даъво очиш мумкин. Туҳматчининг ўзи билан бевосита муросага уруниш тавсия қилинмайди. Чунки бундай ҳолатларнинг аксари низо билан тугайди. Қози назоратига ечим бўлади. Валлоҳу аълам!